Самарқанд вилоятида фуқаронинг темир йўлни белгиланмаган жойида кесиб ўтиши туфайли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

14 февраль куни «Тошкент-Самарқанд-Бухоро» йўналишида қатновчи «Шарқ» йўловчи поезди Жума темир йўл бекатида, Пастдарғом тумани «А.Навоий» маҳалласида ҳудудидан ўтган темир йўлда ҳаракатланиб келаётган бўлган.

Шу вақтда темир йўлни белгиланмаган жойда кесиб ўтаётган С.С.ни (1977 й.т.) поезд уриб кетади. Фуқаро бел, қўл ва оёқ қисмларидан тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.