«Газета.uz» тонировкани учун онлайн рухсатнома олиш бўйича қўлланмани эълон қилган. Уни қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин.

1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ҳам амалга оширилишига имконият яратилиши режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасида бу ҳақда сўз боради.

Лойиҳага кўра, автомобиль ойнасини қорайтириш («тонировка») учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади. Шу билан бирга, давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўланган тўловлар Давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали электрон тарзда амалга оширилади.

Тизим ишга тушганидан сўнг ЯИДХПда фойдаланувчининг шахсий кабинетида шу фойдаланувчига тегишли бўлган автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар автомат тарзда жойлаштирилади ва реал вақт режимида янгиланиб боради.

Шунингдек, қарор лойиҳасида давлат хизматини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўллаш таклиф қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 14 декабрида ҳам ушбу қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган эди.

«Газета.uz» тонировкани учун онлайн рухсатнома олиш бўйича қўлланмани эълон қилган. Уни қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин.