«Газета.uz» тонировкани учун онлайн рухсатнома олиш бўйича қўлланмани эълон қилган. Уни қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин.

Автотранспорт воситаларининг ойналарини «тонировка» қилиш учун онлайн тарзда рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланиши мумкин.

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, ушбу хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 2021 йил 1 апрелдан йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади. Яъни 10 фоиз чегирма асосида.

Давлат хизмати ваколатли орган томонидан «Автомототранспорт» автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида кўрсатилади.

Бунга кўра, рухсатнома бир йилдан кам бўлмаган муддатга берилиши кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ орқа ён ойнани тонировка қилиш нархи арзонлаштирилиб, БҲМнинг 5 баравари этиб белгиланганди.

«Газета.uz» тонировкани учун онлайн рухсатнома олиш бўйича қўлланмани эълон қилган. Уни қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин.