26 декабрь куни Тошкент метрополитенининг янги ерусти Сергели йўналиши очилди. Бешта бекатни ўз ичига олган 7,1 километрлик майдон аҳоли зич жойлашган Сергели туманини марказ ва бошқа пойтахт туманлари билан боғлаб турибди. Энди Сергелидан тўғридан-тўғри Чилонзор йўналишининг «Буюк ипак йўли» бекатига етиб бориш мумкин (унинг узунлиги 15 км).

Лойиҳанинг умумий қиймати 82,6 миллион долларни ташкил этди, шундан давлат бюджети — 47,5 миллион доллардан кўпроқ, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилган маблағ — 35 миллион доллардан ошди. Йўналишга бўлган талаб жуда катта — куннинг энг тиғиз соатларида вагонлар ва Чилонзор йўналишининг айрим бекатлари одамлар билан тўлиб тошади. Метро маъмурияти оралиқ вақтни қисқартирди ва шу йили Россиядан янги таркибий поездлар етказиб берилишини кутмоқда.

Шу билан бирга, «Газета.uz» ўқувчилари сентябрь ойида очилган Қўйлиқ йўналиши сингари янги йўналиш ҳам шаҳар муҳитидан узилиб қолганидан шикоят қилмоқдалар — бекатларга олиб борадиган пиёдалар ўтиш жойлари йўқ, чорраҳаларда светофорлар йўқ, пиёдалар инфратузилмаси ва ҳаракатланиш имконияти чекланган одамлар учун шароитлар талабга жавоб бермайди. Мухбирларимиз янги йўналиш бўйлаб юриб, унинг атрофидаги инфратузилма билан боғлиқлигини ўрганишди.


Қўйлиқ метро йўналиши яқинидаги ҳудуд (у тўсиқ ортидаги осма кўприк остидан ўтади).

Бекатларнинг номлари ҳам йўловчиларни тааажублантирмоқда. Дастлаб уларни «Чоштепа», «Тошкент ҳалка йўли», «Сергели», «Афросиёб», «Қипчоқ» ва «Чинор» деб номлаш режалаштирилган эди. Аммо кутилганидан фарқли ўлароқ, Сергели йўналишининг бекатларига Қўйлиқ йўналиши каби «Бекат-1», «Бекат-2» ва ҳ.к. деб ном берилди.


Чилонзор йўналишининг «Олмазор» бекатидаги навигация.

Янги бекатларда йўл кира учун фақат электрон тўловларини қабул қиладиган турникетлар ўрнатилган. Кассада навбатда турмаслик учун йўловчиларга транспорт карталаридан фойдаланиш тавсия этилади. Уларнинг ҳисобини тўлов тизимлари орқали тўлдириш мумкин. Бу ҳақда батафсил қўлланмада ёзганмиз.


Бекатлар жуда совуқ. Қўйлиқ йўналишининг очилиши пайтида Метрополитен маркетинг бўлими бошлиғи Зарина Мансурова лойиҳачилар очиқ бекатларларда иссиқлик пардасини ўрнатишга ваъда беришганини таъкидлаганди. Бу режа амалга ошириладими ёки йўқ номаълум.


Бироқ, йўловчилар узоқ вақт музлашларига тўғри келмайди. Поездлар етарлича тез келишмоқда. Тан олиш керак, биз бекатда илиқ кунда бўлдик. Аёзли кунларда, эҳтимол, кутиш қийинроқ кечиши мумкин.


Метрополитен ходимлари учун бекатлар марказидаги будка.

Электрон соатлар кейинги поездни қанча кутиш кераклигини ёки охирги поезд қачон жўнаганини кўрсатмайди.

Барча бекатларда чиройли ўриндиқлар ва кенг чиқинди қутилари ўрнатилган.

Бекатларга ташқаридан назар соламиз. Қипчоқ кўчаси бўйлаб «Бекат-5» бекатига борадиган йўлда, пиёдалар йўлаги баъзи ерларда узилиб, йўлдан чиқиб кетади. Бириктирилган ҳудуд ободонлаштирилмаган. Бу ер ёмғир пайтида лой, ёзда эса жуда чанг бўлади.


Тунда кўча ёритилмайди.


Фото: «Ко_дну» Телеграм-канали.

Пиёдалар йўлаги уларни автомашиналар ҳам тўхтайдиган автобус бекатига олиб боради. Бу ерда пиёдалар ўтиш жойи йўқ. «Зебра» бўйлаб метро бекатига ўтиш учун тўғри бориш керак, аммо одамлар интуитив тушунарли навигация бўлмаганлиги сабабли турли томонларга тарқаб юришади.


Тошкент транспорт бошқармаси матбуот хизмати «Газета.uz»га автобекат аллақачон фойдаланишга топширилганлигини маълум қилди. Аммо бекатда бу йўлдан ўтадиган автобус йўналишлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

«Газета.uz» автобус кутаётган аёлдан жамоат транспорти шу ерда тўхташини билди. Лекин, бир нечта автобус бекатга кирмасдан ўтиб кетди.


Кўпчилик йўлни ўзлари учун қулай бўлган ерларда кесиб ўтмоқда. Эҳтимол, лойиҳа бўйича бу ерда пиёдалар ўтиш йўлаги назарда тутилган бўлиши мумкин, чунки бекат ён томонидаги йўлак пастга туширилган. Аммо ҳозирча пиёдалар ўтиш йўлаги йўқ.


Ушбу жойдан 20 метр масофада йўлнинг иккала томонида пиёдалар ўтиш йўлаги мавжуд. Умуман олганда, ўтиш йўлаклари тўсиқсиз, сув тарновлари ёпиб қўйилган. Йўлак четидаги белгилар йўлнинг бир қисми велосипедчилар учун ажратилганлигини билдиради.


«Бекат-5» бекати ташқи томондан ораста кўринади. Бу ерда чиқинди қутилари, ўриндиқлар жуда кўп, иккита велосипед тўхташ жойи мавжуд, газонда майсалар ўсяпти.


Пандус метрополитен чиптахонасининг қарама-қарши томонида жойлаштирилган экан.


Белги ногиронлар аравачасидаги одамлар учун кириш бу ердан эмас, балки 100 метр масофада жойлашганлиги ҳақида дарак беради.


Ҳаракати чекланган одамлар учун кириш жойи шундай кўринишга эга.


Бу ерда турникетлар ўрнатилган ва алоҳида кассалар мавжуд, аммо хона бўш эди, кириш жойи эса ёпиқ эди. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси «Газета.uz»га бекатлардаги лифтлар ишлаётгани тўғрисида хабар берди. Уларнинг хизматга яроқлилиги давлат раҳбарига янги йўналиш бўйлаб саёҳат қилганида, шунингдек, журналистларга пресс-тур жараёнида намойиш этилган эди. «Газета.uz» лифтларнинг ишлаш ҳолати яхшилигига ишонч ҳосил қилди. Аммо сменалар ўзгаргани сабабли мухбирлар 15 дақиқа давомида лифтни кутишларига тўғри келди.


Тошкент метрополитени маркетинг ва реклама бўлими мутахассиси Илхом Қосимовнинг таъкидлашича, статистик маълумотларга кўра ногиронлар аравачасида бўлганлар ҳозирча лифтлардан фойдаланишмаган. Агар ҳаракатланиши чекланган одамлар лифтга чиқишлари керак бўлса, улар бекат маъмуриятига мурожаат қилишлари мумкин. Бунинг учун улар асосий кириш жойига боришлари керак бўлади. Ногиронлар аравачасида бўлган одам учун бу жуда узоқ масофа ва ноқулай деган саволга Илҳом Қосимов лифтни ишга туширишни ҳамроҳлик қилаётган киши ҳам илтимос қилиши мумкин, деб жавоб берди.

Бекатнинг ўзида кўрсаткич лифт нафақат ногиронлар аравачасида бўлганлар учун, балки аравачали ота-оналар, ҳомиладор аёллар ва қариялар учун ҳам кўзда тутилганини тасдиқлайди.


Лифтларга кириш учун кўчани хавфсиз кесиб ўтишнинг ҳам иложи йўқ. Бу ерда пиёдалар ўтиш жойи йўқ. Бу ерга фақат «Бекат-5» бекатининг умумий кириш жойи томонидан бориш мумкин.


Осма кўприк остида спорт ва болалар майдончаси қурилган. Автомобилларнинг бурилиш нуқтасидан хавфсиз ўтиб бўлмайди. Майдончага фақат пиёдалар йўлагидангина тўсиқсиз кириш мумкин.


Майдонча болаларга жуда ёқади. Бу ерда шунингдек, катталар учун ҳам шуғулланишлари учун мосламалар бор.


Йўлак йўл тўсиғи билан тугайди. Ундан кейин газон тугайди.


Олдинда Луфткор кўчалари ва Луфткорнинг 2-ўтиш жойлари кесишади. «Газета.uz» мухбири бу ерда светофор ўрнатган «Яшил светофор» компанияси мутахассиси билан учрашди. Унинг таъкидлашича, яқинда Меҳригиё ва Мирза Турсунзода кўчалари кесишмаси (Сергели-7 автобекати) да ҳам светофорлар пайдо бўлади.

Луфткор кўчасида светофорлар бор, аммо чорраҳада пиёдалар учун бошқа инфратузилма мавжуд эмас. Пиёдалар ўтиш белгиси ўрнатилмаган, зебра йўқ.


Осма кўприк остидаги пиёдалар йўлаги баланд йўл тўсиғига тиралади — катта йўлга тўсиқсиз ўтиш имконияти йўқ.


Йўлни кесиб ўтиб, газонга дуч келасиз. Очиқ люкка тушиб кетмаслик учун эҳтиёт бўлишга тўғри келади.

Чорраҳанинг нариги томонида пиёдалар ўтиш жойи белгиси мавжуд. Аммо йўл чизилмаган.


«Бекат-5» бекатидан «Бекат-4» бекатигача велосипед йўлаги билан пиёдалар йўлаги узилмайди.


Бекат ён томонидаги пиёдалар йўлаги ҳам пастлаган бўлишига қарамай, ҳаракати чекланган одамлар учун «Бекат-4» бекатига ўтиш имконияти йўқ. Кассада ҳам ҳеч ким йўқ.


Шунингдек, «Бекат-4» бекатининг кириш қисмига пиёдалар ўтиш жойи қурилмаган. Аёл кўчани кесиб ўта туриб, уч инсон ҳаётинини хавф остига қўймоқда.


Бекат атрофида ҳеч қаерда пиёдалар ўтиш жойи йўқ. Қатнов қисми газонга туташади.


Осма кўприк остида чанг кўп.


Катта автотураргоҳ.


Бетонли пиёда йўлаклари ва велосипед йўлаклари тугаяпти. «Бекат-4» бекати атрофидаги инфратузилма давлат раҳбарига кўрсатилмаган.


Ўтиш жойи борлигини кўчанинг нариги томонидаги белгидан кўриш мумкин.



Кейин бурилиш бор. Асфальт ўрнига — яна тупроқ.


Бу жойда пиёдалар ўтиш жойи борлигини яна фақат белги кўрсатиб турибди.


Автобус бекати. Хусусий транспорт воситаларидаги харидорлар автобуслар йўлини тўсиб қўйишмоқда.


Қариялар «Бекат-3» бекатидан йўлни кесиб ўтишяпти. Балки, бу ерда ҳам пиёдалар ўтиш жойи кўзда тутилган бўлиши мумкин.


Лифтга кириш учун мухбиримиз эшикни ўзи оча олди. Эшик ҳам омонатгина турарди.


«Бекат-3» бекати қаршисидаги инфратузилма.


«Бекат-3» «Сергели-7» автобусларининг сўнгги бекатида жойлашган. Ҳар куни бу ердан минглаб одамлар йўлни кесиб ўтишади.


Аммо пиёдалар ўтиш жойи ҳеч қаерда йўқ.


Тўсиқсиз муҳит ҳам йўқ.


Бурилиш ҳам ҳали асфальтланмаган.


Ҳозирча чорраҳада битта ҳам светофор йўқ. «Яшил светофор» мутахассиси айни вақтида уларни ўрнатиш бўйича ҳисоб-китоблар билан шуғулланаётган эди.


Уларнинг ўрнатилиши билан ҳам хавфсиз, ҳам эстетик муҳитни яратиш лозим бўлади. Пиёдалар йўлагини ётқизиш, йўлнинг қатнов қисмига асфальт ёйиш, люкларни қопқоқ билан, ариқларни эса панжаралар билан ёпиш зарур.



«Бекат-3» ва «Бекат-2» бекатлари ўртасидаги пиёдалар ўтиш жойи.


Ишчилар йўлнинг қатнов қисми билан осма кўприк остидаги тор йўлак ўртасига тўсиқлар ўрнатишяпти.


«Бекат-2» бекатида пиёдалар учун тўсиқсиз ўтиш жойи мавжуд. Суғориш ариғи панжара билан ёпилган.


Лекин, кўчанинг фақат бир томонида. Бошқа томонида очиқ ариқ ва газон мавжуд.


Метрополитен йўналиши бўйлаб «Бекат-2» бекатидан нарига ўтиш мумкин эмас — у ерда маҳалла жойлашган.


Сергели метро йўналишининг ишга туширилиши юз минглаб аҳоли кутган жуда муҳим лойиҳа. Бугунги материалда келтирилган камчиликларнинг қурилиш ва ишга тушириш босқичларида олдини олиш мумкин эди.

Метрополитеннинг янги йўналишларини қуриш режалаштирилаётган айни пайтда лойиҳаловчилар ва шаҳар расмийлари ушбу транспорт туридан фойдаланадиган одамлар учун қулайликлар ва уларнинг кайфиятига таъсир кўрсатадиган барча жиҳатларга эътиборга беришлари лозим. Ушбу жиҳатлар одамларнинг жамоат транспортини танлаши ёки шахсий автомобиллари ва таксидан фойдаланишда давом этишларини белгилайди.

Жамоат транспорти биринчи навбатда ундан фойдаланиши мўлжалланган фуқаролар томонидан фойдаланишга қабул қилиниши лозим. Шунингдек, улар лойиҳанинг турли кўламлари, бекатлар номидан тортиб, пиёдалар йўлаги ва ўтиш жойлари ётқизиладиган жойларгача бўлган музокараларда қатнашишлари керак.