29 август куни Тошкент метросининг Юнусобод йўналишидаги иккита янги — «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатлари йўловчилар учун очилди. Бир кун ўтиб, қурилиши 2017 йилда бошланган ерусти Қўйлиқ йўналишининг еттита бекати фойдаланишга топширилди.

«Газета.uz» мухбирлари метрополитенга тушиб, халқа йўли бўйлаб ҳаракатланишди ва янги бекатлар шаҳар билан қандай боғлиқлиги, нима учун ҳаракатланиш имконияти чекланган одамлар, ҳатто лифтлар ўрнатилганлигига қарамай метродан фойдалана олмасликлари ва янги бекатлар нималар билан хурсанд қила олиши мумкинлигини ўрганишди.

Юнусобод йўналиши

Юнусобод метро йўналишининг давоми қурилиши Ўзбекистон президентининг 2016 йил 7 ноябрдаги фармонига асосан бошланди. Йўналишнинг дастлабки олтита бекати 2001 йилда фойдаланишга топширилган эди, аммо у ҳудуднинг аҳолиси нисбатан зичроқ жойлашган жойлар билан боғлиқ эмас эди. «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатларининг очилиши билан йўл 3 кмга узайтирилди. Йўналишнинг узайтирилиши 103,8 миллион долларга баҳоланди.

Янги бекатлар ишга туширилиши билан сал олдин эълон қилинган пойтахт автобус йўналишларини оптималлаштириш бошланади. 15 сентябрь куни 7 та Isuzu автобуслари асосида 6-сонли «Юнусобод 6-квартал — Юнусобод 17-квартал» йўналиши очилади. У манзилга етказувчи транспорт вазифасини бажариши керак. Йўл ҳаракати оралиғи 6 дақиқани ташкил қилади, деб хабар беради Тошкент транспорт бошқармаси.

Эски метро бекатларига кириш жойларининг аксариятида айвонлар йўқ эди, янги бекатларда эса айвонлар ўрнатилган.


«Юнусобод» бекати. Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Қонун ҳужжатларининг талабларига қарамай, метрода ҳаракатланиш имконияти чекланган одамлар учун қулайликлар мавжуд эмас. Бу ерда лифт йўқ. Йўловчилар 50 тазинапояни босиб ўтишлари керак. Нишабнинг кескин тиклиги сабабли оддий пандусларни ўрнатишнинг ҳеч қандай фойдаси йўқ.


«Туркистон» бекати. Фото: Сабина Бакаева / «Газета.uz».

Ўтиш йўлаклари жуда ёруғ, бироқ бўм-бўш. Тошкент метрополитени маркетинг бўлими бошлиғи Зарина Мансурованинг «Газета.uz»га хабар беришича, келажакда вестибюль ва ўтиш жойларида вендинг автоматлар ва савдо шохобчалари пайдо бўлади.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Бекатларда янги турникетлар ўрнатилган. Улар бир марталик QR-кодли чипталарни ва транспорт карталарни қабул қиладилар. Уларни метрополитен кассаларидан сотиб олиш мумкин.

Янги бекатларда жетонлар қабул қилинмайди. Жетонларни бир марталик чипталарга алмаштириш мумкин эмас. Ноябрь ойигача метрополитенларда жетонлардан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун барча бекатлардаги турникетлар босқичма-босқич янгиланмоқда. Мавжуд эски турникетларнинг қарийб ярми янгиларига алмаштирилди.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

QR-кодли чипталардан қайси бекатда сотиб олинган бўлса, ўша бекатда фойдаланиш мумкин. Чипта нархи — 1400 сўм.

Ҳозир транспорт картаси нархи 5000 сўмгача пасайтирилди. Барча маблағ ҳисоб рақамига ўтказилади, шунинг учун картанинг ўзи бепул. Транспорт карталарини метро кассаларида ва AТТО мобил иловаси орқали тўлдириш мумкин. Метро вестибюлларида ва ўтиш жойларида карталарни тўлдириш учун инфокиосклар мавжуд эмас. Кассада навбатда қолиб кетмаслик учун мобил иловадан фойдаланиш тавсия этилади.


Қўйлиқ йўналишининг «Дўстлик-2» бекатида транспорт карталарининг сотилиши.

Транспорт картасини AТТО иловасига улаш ва Payme, Click ва Apelsin тўлов тизимлари орқали ҳисобни тўлдириш учун картани фаоллаштириш керак. Буни метро чиптахоналарида валидаторлар — мобил тасдиқловчилар орқали, саёҳат карталарини сотиш жойларида ёки Капиталбанк инфокиосклари орқали амалга ошириш мумкин.


«Газета.uz» Капиталбанк инфокиосклари орқали транспорт картасини телефон рақамига боғлашга имкон берувчи дастур барча инфокиоскларда ўрнатилмаганлигини аниқлади. Мухбиримиз шаҳарнинг турли жойларида жойлашган бир нечта инфокиосклар орқали картани телефон рақамига боғлашга уринди, аммобу натижа бермади.


Транспорт картаси бир вақтнинг ўзида бир нечта йўловчилар учун ҳақ тўлашга имкон бермайди. Январь ойида карталарга хизмат кўрсатувчи Ягона умумреспублика процессинг маркази ҳар бир картадан тўловларни қабул қилиш оралиғи 6 дақиқани ташкил этишини таъкидлаган эди. Бу пулни қайта ечиб олишни истисно қилиш (қайта ечиб олмаслик) учун керак.

«Юнусобод» бекати

Тошкент метрополитени матбуот котиби Рустамбек Пўлатовнинг таъкидлашича, «Юнусобод» бекати hi-tech — юқори технологик услубда қурилган. Қолаверса, бу Ўзбекистондаги ёйсимон траектория бўйлаб қурилган ягона бекатдир.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Янги бекатларда чиройли ва кенг ўриндиқлар ўрнатилган. Эски бекатлар жуда қоронғу, бироқ бу ернинг ёритиш тизимлари орқали тарқалаётган ёруғлик инсонга яхши кайфият улашади.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Ўрта вагонлардан чиқишда йўловчилар нотўғри томонга ўтишлари ва бу ҳақда фақат зинапоялар олдида билиб олишлари мумкин.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Платформада ҳеч қандай навигация йўқ. Поездлар қаерга кетаётгани тушунарсиз. Йўловчилар бекат ходимларидан метронинг ҳар бир чиқиш йўли қаерга олиб боришини сўрашади. Ҳозирча улар учун йўловчиларга жавоб бериш бироз қийинчилик туғдиряпти.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

«Юнусобод» бекати бошлиғи Шуҳрат Султоновнинг «Газета.uz»га таъкидлашича, поездлар йўналишлари бўйича навигация LED-экранларида трансляция қилинади. Aммо поездлар перронда турган бўлса, улар кўринмайди.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Перрон бўйлаб кўзи ожиз йўловчилар учун тактил плиткалар ётқизилган. Зинапояда, кассалар ва турникетларнинг вестибюлларида, шунингдек ўтиш жойларида ожиз йўловчилар учун бошқа кўрсатмалар мавжуд эмас.


«Туркистон» бекати

«Туркистон» бекати миллий услубда қурилган. Метрополитен маркетинг бўлими бошлиғи Зарина Мансурова бекат номи Туркистон халқлари бирлигини англатишини айтиб ўтди.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Платформанинг йўлаклар бўйлаб ҳар икки томонида, минтақа шаҳарларининг тарихий ёдгорликларини акс этган чинни паннолар мавжуд. Панноларнинг саккизтасида Ўзбекистон шаҳарлари тасвирланган.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Қолган саккизтасида эса Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон шаҳарлари акс эттирилган.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

«Туркистон» бекатининг марказида ўзбек ва рус тилларида навигация ёзувлари ўрнатилган.


Поездларнинг қайси томонга юришини аниқлаш мумкин.


Бироқ, зинапояларда кўрсатгичлар йўқ. Поезднинг чекка эшикларидан чиқиб кетаётган йўловчилар мўлжални қандай оладилар?


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

«Туркистон» бекатидаги перрон бўйлаб ҳам ожизлар учун плиткалар ётқизилган.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Қўйлиқ йўналиши

Қўйлиқ йўналиши Тошкент метрополитенининг ерусти ҳалқа йўли қурилишининг илк босқичи бўлди. Узунлиги 11 км бўлган биринчи кесишмада 7 та бекат қурилди.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Бекат олдида катта автотураргоҳ қад ростлаган. Ҳайдовчилар ўз машиналарини шу ерда қолдириб, метрода шаҳарнинг бошқа нуқталарига отланишлари мумкин.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Метрополитен пиёдалари учун шароитлар нисбатан хавфсиз эмас, чунки йўналиш деярли шаҳар билан боғланмаган. Бекат атрофида бирорта ҳам ерусти пиёдалар ўтиш жойи йўқ. Aвтобус ва микроавтобусларда келган шаҳар аҳолиси йўлни кесиб ўтишга мажбур.


Шумиловский шаҳарчаси аҳолисининг метро бекатига борадиган йўлида темир йўл устидан кўприк бор. Бундай синовдан сўнг йўловчиларга"Дўстлик-2″ бекатига ер ости йўлаги орқали боришлари мумкинлиги айтилади.


Aммо одамлар одатда йўлни кесиб ўтишни афзал кўришади — бу нисбатан қисқа йўл.


Халқа йўлнинг «Дўстлик-2» бекати ерости йўли билан Ўзбекистон йўналишининг «Дўстлик» (собиқ «Чкалов») бекатига уланади. Ўтиш қисмида ҳатто лифт ҳам бор, лекин унга кириш лента билан ёпилган.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Бекатга кўчадан ҳам бориш мумкин. Ҳаракатланиш имконияти чекланган йўловчилар учун лифт мавжуд. Бекат ходимлари «Газета.uz» мухбирларини лифт ишламаётганлиги тўғрисида огоҳлантирдилар. Aслида, лифт хизматга яроқли, ундан фойдаланиш мумкин.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Aгар ҳаракатланиш имконияти чекланган йўловчи чипта сотиб олиши керак бўлса, у зинадан кўтарилиб, кассага бориши керак. Aммо бу ҳолатда ҳам лифтни ишлатиш имкони бўлмайди. Турникетлар фақат бекат вестибюлида мавжуд.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати катта эҳтимол билан лойиҳа ҳали якунланмаганлигини айтди. Компаниянинг таъкидлашича, лойиҳачилар ушбу камчиликларни ҳисобга олмасликлари мумкин эмас.

Лифт йўловчиларни тўғридан-тўғри перронга олиб келади.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

«Дўстлик-2″ бекатидан «Дўстлик» бекатига ўтиш учун йўловчилар зинапоядан пастга тушишлари керак. Навигацияда бу ҳақида айтилмаган, шунинг учун кунига юзлаб одамлар метро ходимларининг кўрсатмалари бўйича йўлларида давом этадилар.


Бекатларда электрон соатлар ўрнатилган. Қўйлиқ йўналишида ҳали келиш таблоси йўқ. «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг таъкидлашича, улар бутун ҳалқа йўли қурилиши тугагандан сўнг пайдо бўлади.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Бекатлар механик станция соатлари билан жиҳозланган.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Сиғимли урналар ҳам ўрнатилган.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

«Дўстлик-2″ бекатида навигация кўрсатгичлари кўп. Aммо йўловчиларда барибир саволлар туғилади. Бекат яқинидаги мавжуд автобус маршрутлари, шунингдек, унга туташ кўчалар ва муҳим объектлар тўғрисидаги маълумотларни ўрнатиш фойдадан холи бўлмасди.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Ҳозирда Тошкентга 2019 йилнинг кузида етказиб келтирилган «Метровагонмаш» томонидан ишлаб чиқарилган 81−765.5 / 766.5 / 767.5 русумли тўртта поезд (улар Россия пойтахтининг «Москва» деб номланган метросида фойдаланилади) халқа йўли бўйлаб ҳаракатланмоқда.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Тўрт вагонли поездларнинг ҳар бири (жами беш таркиб поезд йўлга қўйилган) иккита бош моторли вагонлардан, битта оралиқ бош моторли вагондан ва битта оралиқ моторсиз вагондан иборат. Вагонларнинг ишлаш муддати 30 йил.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Поездлар тежамкор ва эски поездларга қараганда анча товушсиз ишлайди. Вагонларда биридан иккинчисига ўтиш жойи мавжуд. Эшикларнинг кенглиги 1,4 м, салонларда кондиционерлаш, шамоллатиш ва ҳавони дезинфекция қилиш тизимлари ўрнатилган. Бош вагонлар ногиронлар аравачалари учун мўлжалланган жойлар билан жиҳозланган.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Вагон таркиблари эшикларнинг очилиш ва ёпилишида чироқли огоҳлантириш тизими ҳамда электрон ахборот мониторлари билан жиҳозланган.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Вагонлардаги мониторларда метро харитаси кўрсатилган. Бироқ, харитада ҳали янги бекатлар йўқ. Метрополитен матбуот хизмати раҳбари Рустамбек Пўлатовнинг сўзларига кўра, янги бекатлар туширилган харитани кўрсатувчи мониторлар учун дастурий таъминотни поездлар ишлаб чиқарувчиси ишлаб чиқиши керак.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Қўйлиқ йўналишининг бекатлари ва ўтиш жойларида мобил алоқа ва Интернет мавжуд бўлиб, бу йўловчиларни жуда хурсанд қилади.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Тошкент метрополитени маъмурияти йўловчилардан стикерларни очмасликни сўрайди.


Қўйлиқ йўналишининг биринчи бекатидан охиригигача бўлган йўл 19 дақиқа давом этиши керак, аммо ҳозир поездлар бекатларда узоқроқ туришади. Поездлар 15 дақиқа оралиғи билан қатнайди.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Халқа йўлида жами 35 та бекат қурилади. Унинг узунлиги 55 кмни ташкил этади.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Қўйлиқ йўналишининг барча бекатлари очиқ. Зарина Мансурованинг таъкидлашича, қишгача бу ерда иссиқлик пардаси бўлади. Кейинчалик бу ҳақида кўпроқ маълумот берилади.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Зарина Мансурова яна гумбазларнинг махсус қопламаси туфайли бекатга қуёш нури тушмаслигини қўшимча қилди. Бундан ташқари, бекат у қадар иссиқ эмас.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Ерости бекатларининг кириш ва чиқиш жойлари эскалаторлар билан жиҳозланган.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Лифтлар билан ҳам.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Метро ходимлари йўловчиларга QR-кодли чипталар ва транспорт карталаридан қандай фойдаланиш бўйича маслаҳат беришади.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Қўйлиқ йўналишидаги бекатлар «Дўстлик-2»дан ташқари, расмий номларга эга эмас. Улар «2-бекат», «3-бекат» ва ҳ.к. деб рақамланган. Бироқ, бу вақтинчалик. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги топонимик комиссия уларни номлаши керак.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Пандус кассага қарама-қарши томонда.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Бекатлар атрофида фаровон муҳит ҳукмрон.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Кўплаб ўриндиқлар ва урналар ўрнатилган.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Ёритиш тизими мавжуд.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Бекатнинг фақат бир томонида тор йўлак бор. Тез орада у кесилади.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Қўйлиқ йўналишининг аксар бекатлари пиёдалар ўтиш жойидан ажратиб қўйилган.


Қўйлиқ йўналишининг 2-бекати пиёдалар ўтиш жойи.

Ерусти йўналишининг қурилиши инфратузилма ҳолатига сезиларли таъсир кўрсатди. Ҳозирча бу ҳудуд ободонлаштирилиши ҳақида сўз бораётгани йўқ. Келажакда бу ерда иссиқ асфальт эмас, балки яшил майдон бўлишини истардик.


Қоронғуда очиқ люкка тушиш мумкин. Яқинда ёмғирлар бошланади. Осма кўприк остидаги тупроқ лойга айланади. Шу билан бирга, одамлар ушбу йўлдан фойдаланадилар.


Баъзи жойларда ечим топилган.


Бу ерда янгиланган, тўсиқсиз ва хавфсиз кўприкни кўргиси келади одамнинг.


Худди қуйидаги фотосуратдаги каби.


4-бекат олдидан йўлакча тўғридан-тўғри каналга олиб боради.


5-бекат олдида пиёдалар ўтиш йўлаги мавжуд.


Ҳалқа йўли қурилганидан сўнг, осма кўприк бўйлаб йўл бузилган.


Тошкент автомобиль ҳалқа йўли билан Янгиобод бозорига бурилиш ёпиқ. Ҳозир унинг ўрнига метро бекати қурилган. Олдинроқда бозор томонга бурилиш бор, аммо бу ерда йўл йўқ.


6-бекат Янгиобод бозорига чиқади. Бу ердаги йўл ҳолати ўзгармаган.


Aвтотураргоҳлар, пиёдалар йўлаклари йўқ, доимо тирбандликлар кузатилади.


Яқин орада йўл қопламаси янгиланади, пиёдалар йўлаги кенгайтирилади ва Тошкент автомобиль ҳалқа йўлида пиёдаларни автотранспорт оқимидан ҳимояланишига умид қиламиз.


Қўйлиқ бозори яқинида метро бекатининг қурилиши муаммоли йўл ҳолатини ўзгартира олмади: тирбандликлар куннинг исталган вақтида кузатилмоқда.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Ерусти пиёдалар ўтиш жойлари орасидаги масофа 1 кмдан ортиқ. Одамлар метрога бориш йўлини сўраб, манзилга етиб олишади.


Ерости пиёдалар ўтиш жойи озиқ-овқат бозоридан Compass савдо марказигача олиб боради. Ўтиш йўлаги савдо марказидан ҳам, бозор яқинидаги йўлдан ҳам кўринмайди. Пиёдалар ерости ўтиш йўлагидан метрогача жуда тор тротуар ёки автотураргоҳ бўйлаб юришлари мумкин.


Метро бекати олдида улкан автотураргоҳ мавжуд.


Савдо марказига бориш учун одамлар автотураргоҳ бўйлаб юришлари керак.


Кассаларда узун навбатлар пайдо бўлади. Aксарият йўловчилар ҳанузгача бир марталик чипталарни сотиб олишади.


Қўйлиқ бекати ерусти бекат бўлиб, бу ерда лифтлар йўқ. Зинапоялар жуда тик бурчак остидаги пандуслар билан жиҳозланган.


Метрополитен тармоғини кенгайтиришнинг навбатдаги босқичи Сергели йўналиши олти бекатининг очилиши бўлади. Уларни йил охирига қадар қуриб битказиш режалаштирилган.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Сергели йўналиши Чилонзор йўналишининг давоми бўлади. Йўловчилар манзилга етиш учун поезддан поездга ўтишларига эҳтиёж қолмайди. «Олмазор» бекатидан «Қипчоқ» бекатигача етиб бориш мумкин бўлади, деб таъкидлади Тошкент метрополитени матбуот хизмати.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Келгуси йилда халқа йўлининг иккинчи қисмини фойдаланишга топшириш режалаштирилган. У 7-бекатдан (Қўйлиқ) Чилонзор йўналишининг Олмазор бекатига ёки Сергели йўналишининг Қипчоқ сўнгги бекатигача (янги Янги ҳаёт кичик ноҳия орқали) узайтирилиши мумкин. Қарор аҳоли талабини ўрганиш натижалари асосида қабул қилинади.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».

Кейинги бекатлар ҳаракатланиш имконияти чекланган одамларга қулайликлар яратиш лозимлигини инобатга олган ҳолда ишга тушишига ва ва навигациядаги бўшлиқлар тўлдирилишига ишониб қоламиз.


Фото: Ҳамдам Шарахмедов / «Газета.uz».