Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов ўз лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда «Газета.uz» га Тошкент вилояти ҳокимлигидаги манбаси тасдиқлади.

Қаҳрамон Ҳакимов 2019 йилда Нурафшон ҳокими этиб тайинланган эди.

Қаҳрамон Ҳакимов (1971 й. т.) — Фарғона политехника институтида таҳсил олган.

Иш фаолиятини Избоскан тумани ИИБда бошлаган. Фаолияти давомида саноат ва қурилиш соҳасида бир қатор масъул лавозимларда ишлаган. 2018 йилда «ТошуйжойЛИТИ» акциядорлик жамияти бош директори лавозимига тайинланган.