Мамлакатда атом электр станциясини қуриш бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасида шартнома «деярли тайёр ҳолатга келтирилган», фақат техник жиҳатлари қолмоқда, деб хабар берди Россиянинг Тошкентдаги элчиси Владимир Тюрденев 21 декабрь куни журналистларга.

Шунингдек, В.Тюрденев ҳозирда қўшимча масалалар устида иш олиб борилаётганлигини таъкидлади. Хусусан, АЭС учун сув сарфини камайтириш масаласи муҳокама қилинаётганлиги айтилди.

Маълумот учун, АЭС қурилиши бўйича шартномани қабул қилиш 2019 йилнинг охирига режалаштирилган эди. 2020 йилнинг бошида эса Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги майдончада қурилиш ишлари бошланиши керак эди.