Исроил ҳукумати чет элликлар учун мамлакатга киришни ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Бош вазир Бенямин Нетаняху айтиб ўтди, деб Haaretz нашри хабар бермоқда.

Барча мамлакатлардан қайтиб келган Исроил фуқаролари, агар иккита тестдан кейин уларда коронавирус аниқланмаса, махсус белгиланган меҳмонхоналарда 14 кун ёки 10 кун карантин остида бўлишлари керак.

Нетаняху ҳукумат қарорини коронавируснинг Буюк Британияда ва бошқа бир қатор мамлакатларда топилган ва 70% кўпроқ юқумли деб ҳисобланган янги штамми тарқалиши билан изоҳлади. «Мутация кўплаб мамлакатларда тез тарқалмоқда ва биз ушбу вирус жуда тез авж олиб кетишига яқин эканлигимиз аниқ», — деди у.