«Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов Маданий мерос конгресси доирасидаги Миллий кинематография ижодий кунида Тошкент Халқаро кинофестивали қайта тикланишини эълон қилди, дея «Ўзбеккино» агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент халқаро фестивали илк бор 1968 йилда ташкил этилган бўлиб, унда Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларидан саралаб олинган фильмлар қабул қилинган эди.


Бундан ташқари, тадбир доирасида «Ўзбеккино» томонидан россиялик телебошловчи ва продюсер Валдис Пельш ва режиссёр Джаник Файзиев билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.