Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 24 ноябрдан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 23,93 сўмга кўтарилиб, 10 414,86 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 50,18 сўмга арзонлади ва 12 344,73 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 2,35 сўмга қимматлади ва 136,69 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта доллар курси 12 сўмга қимматлаб, жами 10 390 сўмни ташкил қилганди.