Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 17 ноябрдан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 12,05 сўмга кўтарилиб, 10 390,93 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 27,26 сўмга арзонлади ва 12 294,55 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,25 сўмга қимматлади ва 134,34 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ҳам доллар курси 12 сўмга қимматлаб, жами 10 378 сўмни ташкил қилганди. Шунингдек, аввалроқ тижорат банкларида доллар 10 430 сўмгача ошгани ҳақида хабар берган эдик.