SpaceX компанияси Халқаро космик станциясига Crew Dragon кемасининг иккинчи парвозини амалга оширди. Falcon 9 ракета ташувчиси якшанба куни Флорида штатидаги Канаревал бурнидан учиб чиқди, дея хабар бермоқда РБК.

НАСАнинг хабар беришига кўра парвоздан сўнг биринчи босқич муваффақиятли равишда ажралиб чиқиб, Атлантика океанидаги сузувчи платформага тушди. Иккинчи босқич ҳам муваффақиятли ажралиб чиқди. Кейинчалик Crew Dragon орбитага муаффақиятли чиқди.

Бортда тўрт киши бор эди: НАСА астронавтлари Майкл Хопкинс, Виктор Гловер, Шеннон Уокер ва Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги астронавти (JAXA) Соити Ногучи. Улар ХКСда олти ой бўладилар.

Crew Dragonнинг аввалги парвози 30 май куни бўлиб ўтган эди. Бу хусусий компания томонидан дунёдаги биринчи одам учирилиши бўлган. Космик кема икки нафар америкалик асторавтни ХКСга етказиб берди ва 64 кунлик вазифани бажариб, Ерга қайтди.

Ушбу парвоз Space Shuttle дастури ёпилишидан сўнг, АҚШдаги пилотли космонавтика дастурини қайта йўлга қўйишни кўзда тутган.