English Speaking Nation: Secondary Teacher Training (ESN: STT) Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари инглиз тилини ўқитиш бўйича малакасини ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида олдига қўйган умуммиллий ташаббус ҳисобланиб, 2019-йилнинг ноябр ойида, Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси, Халкаро таълим бўйича Америка Кенгашлари ва Халқ таълими вазирлиги билан яқин ҳамкорликда ишга туширди.

Октябр ойида ESN ходимлари ESN: STT ҳақида маълумот алмашиш учун Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги Халқ таълими вазирлигининг халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказларига ташриф буюришди. Бугунги кунга келиб, дастур учун 1500 дан ортиқ ўқитувчи ариза топширган.

ESN: STT дастури учун ариза 30 ноябрь куни соат 17:00 га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади. Дастурга қизиқувчи давлат мактабларида ишлаётган инглиз тили ўқитувчилари учун https://www.esn-teachers.org/apply сайти орқали онлайн ариза топширишлари тавсия этилади. Барча мезонларга жавоб берувчи ярим финалчилар стандартлаштирилган институционал TOEFL тестидан ўтишади, ушбу тест инглиз тили кўникмаларини бахолайди. Тест номзодлар учун мутлақo бепул бўлиб, у Америка Кенгашлари томонидан бошқарилади ва саралаш жараёнининг бир қисми ҳисобланади. ESN: STT финалистлари Қўшма Штатларда холис саралаш қўмитаси томонидан танлаб олинади.

Америка Кенгашлари TESOL халқаро уюшмаси (TESOL) ва Жорж Мейсон Университети, Фэрфакс, Виржиния, АҚШ (GMU) билан юқори сифатли ўқитувчи ривожлантириш курслари ва семинарлар етказиш учун ҳамкорлик қилади. Уч йиллик лойиҳа давомида 15,000 инглиз тили ўқитувчилари ESN: STT малака ошириш семинарлари ва тадбирларида иштирок этишади. Бундан ташқари, 400 ESN: STT ўқитувчилари TESOL Асосий Сертификат дастурида (TCCP) иштирок этишади ва тугатишганидан сўнг TCCP сертификатини қўлга киритишади, ушбу ўқув ҳисоб қайдномаси бир киши учун $2000 га бахоланган.

ESN: STT ҳақида қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга ташриф буюринг: https://www.esn-teachers.org/.

Саволларингиз бўлса, esn@americancouncils.org электрон почта ёки Telegram @ESNProgram орқали дастурга мурожаат қилишингиз мумкин.

Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашлари халқаро таълим, академик алмашиш, ва тил муҳитини кенгайтириш соҳасида етакчи ҳисобланади. Халқаро алоқаларни ва ўзаро тушунишни профессионал ва маданий алмашиш, тилни ўрганиш, таълимни ривожлантириш ва тадқиқот орқали мустаҳкамлайди.

Америка Кенгашлари 2018 йилда унинг Тошкентда ўз офисини қайта очди. Айни пайтда, мамлакатда 13 та турли дастурлардан иборат тўпламни бошқаради. Шу жумладан, Future Leaders Exchange (FLEX), American Windows, Uzbekistan Business Leaders (UBL), ва Central Asia University Partnership Program (UNiCEN) дастуриларини ҳам. Америка Кенгашлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун илтимос, Telegram @ACCELS дакузатиб боринг ёки info.uz@americancouncils.org орқали офисга мурожаат қилинг.

Реклама ҳуқуқлари асосида.