1 ноябрь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманида тахминий қиймати 38 миллион сўм миқдоридаги пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, фуқаро А.Ғ. бошқарувидаги Mercedes-Benz автомобили тўхтатиб текширилганида, юкхонасида 19 та қутида 547,2 минг дона «Британик» ва «Трения» номли пиротехника воситалари борлиги аниқланган.


Фото: ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.

Аниқланган маҳсулотлар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олиниб, терговолди текширув ҳаракатларини ўтказиш учун Олтиариқ тумани ИИБга топширилган, дейилади хабарда.