Дам олиш кунлари Ўзбекистондаги об-ҳавони антициклон чегараси белгилайди. Ушбу кунларда мамлакат ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади ва кучсиз шамол эсади, дея хабар берди Ўзгидромет.

Хабар берилишича, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 2−3 октябрда айрим жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга ўтиши мумкин.

Мамлакатда ҳарорат иқлимий меъёрларга яқин бўлиб, кечаси 5−10 даража, кундузи 22−25 даража атрофида сақланиб туради.

Синоптикларнинг айтишича, 3 октябрда эрталаб ва кечқурун туман бўлиши мумкин.