«таъзия» тегли мақолалар


Шавкат Мирзиёев Москвадаги теракт муносабати билан Владимир Путинга таъзия йўллади
23 март 2024, 01:04

Шавкат Мирзиёев Москвадаги теракт муносабати билан Владимир Путинга таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Москвадаги теракт муносабати билан Россия президентига таъзия йўллади. Мактубда мамлакат тинч аҳолига қарши террорчилик ҳаракатини кескин қоралаши қайд этилди.

«Док-1 Макс» иши бўйича судланувчи вафот этган болаларнинг яқинларига таъзия билдирди
27 сентябрь 2023, 18:08

«Док-1 Макс» иши бўйича судланувчи вафот этган болаларнинг яқинларига таъзия билдирди

«Док-1 Макс» иши бўйича айбланувчилардан бири суд мажлисидаги нутқини марҳум 65 нафар боланинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришдан бошлади. У пора олди-бердисида воситачилик қилганини тан олди ва ҳинд ишлаб чиқарувчисидан бошлиғига 33 минг долларни қандай етказиб берганини айтиб берди.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Хасанова вафот этди
24 май 2023, 22:49

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Хасанова вафот этди

Таниқли қиличбоз, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Хасанова 39 ёшида вафот этди. Бир кун олдин у хусусий клиникада косметологик жарроҳлик амалиётини ўтказган, шундан сўнг аҳволи оғирлашган.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
9 апрель 2023, 13:31

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси вафоти муносабати билан Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси ва Туркманистон президентига ҳамдардлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев Истанбулда содир этилган портлаш сабаб Туркия президентига таъзия йўллади
14 ноябр 2022, 16:00

Шавкат Мирзиёев Истанбулда содир этилган портлаш сабаб Туркия президентига таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Истанбул шаҳрида юз берган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Режеп Таййип Эрдўғанга таъзия билдирди.

Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга ҳамдардлик йўллади
30 октябр 2022, 14:20

Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга ҳамдардлик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида содир бўлган тиқилинчда энг камида 153 киши ҳалок бўлгани муносабати билан Жанубий Корея президентига таъзия йўллади. Ўзбекистон ТИВ ҳодиса сабаб яна бир ўзбекистонлик жароҳат билан шифохонага ётқизилганини маълум қилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов вафот этди
24 сентябрь 2022, 09:38

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда Равшан Намозов 61 ёшида узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди. У «Чипрадалли», «Ковушим», «Ёр-ёр ёрон-эй», «Биё-биё», «Хаёл», «Мана шунақа» каби қўшиқлари билан танилган.

Таниқли спорт журналисти Ахбор Имомхўжаев 86 ёшда оламдан ўтди
30 май 2022, 20:36 1

Таниқли спорт журналисти Ахбор Имомхўжаев 86 ёшда оламдан ўтди

Таниқли спорт журналисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Ахбор Имомхўжаев 86 ёшда ҳаётдан кўз юмди.

Президент академик Турғунпўлат Даминов оиласига таъзия билдирди
9 феврал 2022, 10:43

Президент академик Турғунпўлат Даминов оиласига таъзия билдирди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган шифокор, академик Турғунпўлат Даминов 81 ёшида вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев унинг оила аъзоларига таъзия изҳор этди. Турғунпўлат Даминов кўп йиллар давомида Тошкент давлат тиббиёт институти ректори сифатида фаолият юритган.

Ўзбекистон президенти Қозоғистонга таъзия билдирди
10 январ 2022, 10:39

Ўзбекистон президенти Қозоғистонга таъзия билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев қўшни мамлакатдаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда кўрилган катта талофатлар муносабати билан Қозоғистон халқи ва президентига таъзия изҳор этди.

АҚШда Светлана Рашидова — Шароф Рашидовнинг қизи вафот этди
17 декабр 2021, 11:12

АҚШда Светлана Рашидова — Шароф Рашидовнинг қизи вафот этди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Светлана Рашидова — Шароф Рашидовнинг қизи 70 ёшида вафот этди.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ҳамдардлик билдирди
8 ноябр 2021, 23:41

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга Қарағанда вилоятидаги конда юз берган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Президент Усмонхон Алимов оиласига ҳамдардлик билдирди
16 август 2021, 13:49

Президент Усмонхон Алимов оиласига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев 71 ёшида оламдан ўтган муфтий Усмонхон Алимовнинг хонадонига ташриф буюриб, унинг яқинларига таъзия изхор этди. «Ҳаммамиз учун катта йўқотиш бўлди. Улуғ инсон эдилар», — деди президент.

Қонунчилик палатаси депутати 47 ёшида коронавирус асоратларидан вафот этди
8 июл 2021, 19:58 1

Қонунчилик палатаси депутати 47 ёшида коронавирус асоратларидан вафот этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдураҳим Қурбонов 47 ёшида коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, ҳайкалтарош Яков Шапиро вафот этди
4 апрель 2021, 03:47

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, ҳайкалтарош Яков Шапиро вафот этди

Таниқли ҳайкалтарош Яков Иосифович Шапиро 83 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У Тошкентдаги Максим Горький, Шота Руставели, Ҳамид Олимжон ҳайкаллари, бир қатор архитектура-ҳайкалтарошлик ансамбллари, хусусан, «Космонавтлар» метро станциясидаги композиция ва бошқа ёдгорликлар ижодкори ҳисобланади.

Худойберди Тўхтабоев вафот этди
22 март 2021, 14:27

Худойберди Тўхтабоев вафот этди

Таниқли болалар ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 88 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари вафот этди
21 октябр 2020, 21:20

Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари вафот этди

Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Баҳодирбек Муллахонов вафот этди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Рустам Шодиев вафот этди
21 октябр 2020, 12:33

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Рустам Шодиев вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, собиқ меҳнат вазири ўринбосари, профессор Рустам Шодиев ҳаётдан кўз юмди.

Журналистлар уюшмаси раҳбари Саъдулла Ҳакимов вафот этди
11 октябр 2020, 13:44

Журналистлар уюшмаси раҳбари Саъдулла Ҳакимов вафот этди

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раҳбари Саъдулла Ҳакимов 69 ёшида вафот этди.

Хонабод ҳокими Мусахон Мамадалиев вафот этди
29 сентябрь 2020, 19:41

Хонабод ҳокими Мусахон Мамадалиев вафот этди

Андижон вилоятида Хонобод ҳокими Мусахон Мамадалиев вафот этди. Ўлимига ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабаб бўлгани маълум қилинди. Аввалроқ эса унинг пневмония билан даволанаётгани ҳақида хабар берилган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг