Қашқадарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Азизов Сирожиддин Олмасович 23 сентябрь куни коронавирусга чалиниш оқибатида 45 ёшида вафот этди. Бу ҳақда вилоят маъмурияти матбуот хизмати хабар қилди.

Сирожиддин Азизов вилоят ҳокими ўринбосари сифатида ҳам фолият кўрсатган.

Хабарда қайд этилишича, марҳум жорий йил 27 апрель куни Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида кузатилган кучли шамол оқибатларини бартараф этиш, шунингдек, Сирдарё вилоятида «Сардоба» сув омборидаги тошқиндан жабр кўрган ҳудудда олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишларига кўмаклашган эди.