30 август куни соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41303 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 87 нафари Тошкент шаҳрида, 20 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Бухоро вилоятида, яна 10 нафари Қашқадарё вилоятида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида, 2 нафари Қорақалпоғистонда ҳамда яна 2 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 2 633 киши даволанмоқда. Улардан 276 нафари оғир, 138 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда касаллик қайд этилган жами 40 953 нафар бемордан 38 359 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 84 ёшли И.А. (аёл) ҳамда Янгийўл туманида яшаган 47 ёшли Б.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.