28 августидан бошлаб «Ўзбекистон темир йўллари» рейслари Екатеринбург, Ростов-Дон, Новосибирск ва Самара шаҳарларига ҳар ҳафта мобайнида ташкил этилади, дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

«Ҳозирда ватандошларимизнинг айнан бир ҳудуд, жумладан, темир йўл станцияларида тўпланишни давом эттираётгани уларни босқичма-босқич олиб келиш жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда», — дейилади хабарда.

РИА Новости маълумотларига кўра, бугунги кунда Самара вилоятининг Кинель шаҳри яқинидаги чодирлар лагерига 2000 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси тўпланган.