25 август куни соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39506 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент вилоятида, 45 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Бухоро вилоятида, 4 нафари Жиззах вилоятида ва 3 нафари Қашқадарё вилоятида, тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 3 673 киши даволанмоқда. Улардан 282 нафари оғир, 132 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда касаллик қайд этилган жами 39 506 нафар бемордан 35 551 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 65 ёшли Х.Х. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 40 ёшли Д.А. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.