Атоқли режиссёр ва сценарист Маҳмуд Тўйчиев 69 ёшида вафот этди, дея хабар қилди Ўзбеккино матбуот хизмати. Марҳумнинг ўлим сабаби маълум қилингани йўқ.

Маҳмуд Тўйчиев 1951 йил 26 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1980 йил Бутунроссия давлат кинематография институти ВГИКнинг сценарий бўлимини тугатган. У «Темир хотин», «Шайтанат», «Катта ойи», «Аёллар салтанати» каби фильмлар сценарий муаллифи ҳисобланади.