28 июль куни Ўзбекистонда 684 ҳолатда касаллик қайд этилди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Янги ҳолатларнинг 125 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида, 559 таси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Сирдарё, Наманган, Бухоро, Навоий вилоятларида жами 591 нафар бемор соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 21 893 нафар бемордан 12 265 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 56 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 502 нафар бемордан 206 нафари оғир, 91 нафари эса ўта оғир аҳволда.