Ўзбекистонда коронавирус пандемияси туфайли ойлик даромади 2 млн сўмгача бўлган уй хужаликлари улуши 8 фоиздан 21 фоизгача кўпайган, дея маълум қилинади Марказий банк ўтказган аҳоли даромадлари сўровномасида.

Сўровномада ижтимоий келиб чиқиши жиҳатидан турли хил фуқаролар — талабалар ва тадбиркорлардан тортиб, нафақахўрлар ва давлат хизматчиларигача бўлган 6987 нафар киши қатнашди.

Хусусан, уй хўжалиги ўртача даромади 2 миллион сўмгача бўлганлар сони деярли уч бараварга кўпайди — 8 фоиздан 21 фоизгача. Даромадлари 2 миллиондан 4 миллионгача бўлган уй хўжаликлари сони 39 фоиздан 35 фоизгача, даромадлари 4 миллиондан 6 миллион сўмгача бўлганлар сони эса 31 фоиздан 22 фоизга тушди. Шу билан бирга, ўртача даромади 6 млн сўм ва ундан юқори бўлган уй хўжаликлари сони 22% дан 23% га ошди.


Манба: Марказий банк

Жами сўров қилинганлардан 56 фоизи пандемия шароитида уларнинг уй хўжалиги даромади камайган деб жавоб беришди, 21 фоизи эса пандемия уларнинг оилавий даромадларига таъсир қилмаганини билдирди. Шу билан бирга, 15 респондентлар улар даромадсиз қолганликларини маълум қилишди, яна 7 фоизи жавоб беришгша қийналди ҳамда 2 фоизи эса оила даромади кўпайганини айтишди.


Манба: Марказий банк

Пандемия сўровда иштирок этганларнинг оилавий жамғармасига қуйидагича жавоб беришган:

  • 48% — камайтирди;
  • 28% — жамғармамиз қолмади;
  • 14% — жамғармага таъсир қилмади;
  • 7% — жавоб беришга қийналди;
  • 3% — оилавий жамғармаси ошганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк базавий ставкани йилига 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилгани ҳақида хабар бергандик.