6 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10459 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 35 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 59 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 3 нафари Қорақалпоғистонда аҳоли орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 3732 киши даволанмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 11 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 6690 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 37 нафар киши ҳаётдан кўз юмган.