27 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7490 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.


Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 26 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 8 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 3 нафари хориждан кириб келган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Бухоро вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), қолган 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 2433 киши даволанмоқда. Улардан 20 нафар бемор оғир аҳволда, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда, деб баҳоланмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 5038 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Йигирма киши ҳаётдан кўз юмган.