16 майдан Тошкентдаги Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар маркази ўз фаолиятини қайтадан йўлга қўяди. Бу ҳақда марказ маркетинг бўлими «Газета.uz»га хабар қилди.

Савдо-кўнгилочар марказининг 1−3-қаватларида жойлашган бутиклар, кийим-кечак, оёқ кийимлари, аксессуар дўконлари ва бошқалар очилади. Бироқ болалар майдончаси, кинотеатр, футкорд, қаҳвахона ва музқаймоқ кафеси ёпиқлигича қолади.

«Ишга тушишдан аввал биз дезинфекция бўйича барча зарур чораларни амалга оширдик, ходимлар эса шахсий гигиена ва COVID-19 эпидемияси шароитида ишлаш бўйича ўқитилди», — дейилади хабарда.