Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий инқирозга қарамай, Ўзбекистонда ЯИМнинг 1,5 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz»га банкнинг мамлакатдаги ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Экспертлар фикрича, Ўзбекистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ва экспорт ҳажмининг камайиши туфайли мамлакат иқтисодиётининг ўсиш суръатлари сезиларли пасаяди. Шу билан бирга, банк 2021 йилда мамлакатда экспортнинг тикланиши ва ички талабнинг ўсиши шароитида ЯИМнинг 6.5 фоиз ўсишини прогноз қилмоқда.

Инқирозга қадар даврда кузатилган хусусий секторни кредитлашнинг тезкор кенгайиши ижтимоий масофаланиш узоқ давом этган тақдирда, заифлик манбасига айланиши, бу эса банк тизими барқарорлиги учун салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин, дейилади ҳисоботда.

Мутахассислар фикрига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 8 фоизини ташкил этадиган Россиядан пул ўтказмалар ҳажми пасайиши кутилмоқда. Бунда, коронавирус пандемияси билан боғлиқ узилишлар туризм ва меҳмонхона секторлари жуда катта зарар етказади.

Ҳисоботда таъкидланишича, Ўзбекистондан экспорт қилинадиган товарларнинг асосий йўналиши Хитой бозори бўлишига қарамай, Хитой мамлакат экспортининг атиги 14 фоизини ташкил қилади ва бу, ўз ўрнида, умумий экспорт таркиби бошқа Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан маҳсулот ва бозор нуқтаи назаридан кўпроқ диверсификацияланган.

EТТБ прогнозларига кўра, товар нархларининг пасайиши ва пул ўтказмаларининг қисқариши сабабли Марказий Осиё давлатларининг иқтисодиёти бу йил 1,2 фоизга пасаяди ва 2021 йилда эса 5,8 фоизга ўсишини кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш даражаси 1,6 фоизни, Халқаро валюта жамғармаси 1,8 фоизни ва Осиё тараққиёт банки эса 4,7 фоизни ташкил этишини прогноз қилганди. Ўзбекистон Марказий банки коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилда мамлакат ялпи ички махсулотининг ўсиш суръатлари кўзланган 5,2−5,5 фоиздан 1,5−2,5 фоизгача пасайишини кутаётгани ҳақида хабар берганди.