4 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2181 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Кун давомида аниқланган COVID-19 ҳолатлари 32 тага етди. Коронавирус инфекциясидан соғайганлар эса ҳозирда 1370 кишини ташкил этмоқда. Ўн киши ҳаётдан кўз юмган.

Аввалроқ соат 10:00га қадар коронавирус ҳолатлари сони 11 тага ортиб, жами 2160 та эди. Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков сўзларига кўра, ҳозирги вақтга келиб, 56 мингдан ортиқ фуқаро карантин муддатларини ўтаяпти. Уларнинг 13 мингдан ортиқроғи стационар шароитида, 42 мингдан ортиқроғи уй шароитида карантин тадбирлари билан қамраб олинган.

Куни кеча 7300 дан кўпроқ вирусологик текширишлар ўтказилди. Эпидемик вазият мураккаблашгандан буён 325 мингдан кўпроқ коронавирус касаллигига лаборатория текширувлари ўтказилган, деди Нурмат Отабеков.