4 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2160 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков сўзларига кўра, ҳозирда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан 830 киши даволанмоқда, 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.

Шунингдек, ҳозирги вақтга келиб, Республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда 325 мингта тест синовлари ўтказилди, деди Нурмат Отабеков.

Коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони ҳозирда 1319 кишини ташкил этмоқда. Ўн киши ҳаётдан кўз юмган.