2020 йил 12 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 833 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Бундан аввалроқ жами ҳолатлар 29 тага ортиб, 796 тага етгани хабар қилинган эди. Шундай қилиб, якшанба куни Ўзбекистонда янги коронавирус ҳолатлари 66 тага кўпайди.

Ҳозирга қадар бу беморларнинг 42 нафари соғайган бўлса, 4 нафари ҳаётдан кўз юмди.