12 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 796 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, 11 апрель куни янги COVID-19 ҳолатлари жами 98 тага ошиб, 669 тадан 767 тага ўсган эди. Шунингдек, фарғоналик 59 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди.

Ўзбекистонда коронавирус илк бор қайд этилган 15 мартдан буён буён 42 киши тўлиқ соғайди, 4 киши ҳаётдан кўз юмди.