11 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 767 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Элатиб ўтамиз, 11 апрель куни Ўзбекистонда COVID-19 тасдиқланган жами ҳолатлар аввалига 669 тадан 694 тага (ўсиш — 25 та), сўнгра 729 тага (+35) етгани хабар қилинди. Шундай қилиб, кун давомида янги COVID-19 ҳолатлари жами 98 тани ташкил этди.