Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида Cobalt ва «КАМАЗ» тўқнашуви натижасида бир киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳодиса 24 март куни 02:30 да А-373 автойўлининг «Тошкент-Термиз» йўналишида 6-километрида содир бўлди. Cobalt ҳайдовчиси машинани битта йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «КАМАЗ»нинг орқа қисмига бориб урган.

Cobalt йўловчиси А. А. тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан шифохонада олган тан жароҳатлари ортидан вафот этди.

Туман ИИБ Тергов бўлими ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда.