Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги қарори билан Патент вакиллари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ТДЮУда магистратура йўналишининг «Интеллектуал мулк ҳуқуқи» ихтисослиги бўйича амалга оширилади, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошриш эса Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан амалга оширилади.

Бундан ташқари эндиликда, патент вакиллигига номзодни аттестациядан ўтказиш жараёни аудио ва видеоёзувда ёзилади, шунингдек Интеллектуал мулк агентлигининг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади.