Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Қўшкўпир пахта тозалаш» АЖ мансабдор шахслари ва «С.Р.» фермер хўжалиги раҳбари О.К. қўлга олинди, дея хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Қайд этилишича, корхона раҳбарлари фермер хўжалиги бошқарувчиси билан жамиятга кирим бўлган 2.490 кг пахта хом ашёсини қайта жамиятга топшириш учун олдиндан тил бириктирган. Улар ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.