Футбол бўйича 23 ёшгача Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Эрон жамоаси устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. 9 сентябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган учрашув 4:1 ҳисобида якунланди.Учта голга ҳужумчи Бобур Абдухолиқов (18', 36', 69') муаллифлик қилди. Ярим ҳимоячи Жасур Яхшибоев яна бир голни Эрон дарвозасига киритди (53'). Меҳмонлар томонидан эса ярим ҳимоячи Маҳдий Геди (50') жавоб гол киритди.

Эслатиб ўтамиз, 6 сентябрь куни бош мураббий Любинко Друлович шогирдлари Эрон устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ёшлар термаси 8−26 январь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган 2020 йилги Осиё чемпионатига (U-23) тайёргарлик кўрмоқда. Турнир 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига чиқиш учун саралаш босқичи ҳисобланади.

Видео