Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг танқидидан сўнг оммавий равишда узр сўради. Унинг кечирим сўрагани акс этган видеоёзув Халқаро пресс-клуб томонидан эълон қилинди.

2 август куни бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ва Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевни аҳоли ва тадбиркорларга тегишли мулкларни оммавий равишда бузиб юбораётгани учун танқид қилганди.

Шавкат Мирзиёев Абдулла Ариповга ҳокимларнинг интернетда мурожаат билан чиқишлари юзасида топшириқ берган эди.

«Улар қандай мурожаат қилишини сизлар ўзингиз айтинглар. Улар бутун мамлакатга: „Менинг аҳмоқлигим, хоинлигим туфайли. Ўзбекистон ҳақида ўйламанглар, мен аҳмоқман“ деб айтсин», — деган эди президент.

Зафар Рўзиев президент Яккабоғ туманида тадбиркорнинг унга тегишли икки қаватли, дўкон ва цех жойлашган бинони бульдозерда шахсан ўзи бузмоқчи бўлган туман ҳокими ўринбосарини ёқиб юборгани билан боғлиқ вазият алоқадор эмаслиги билдирди.

«Эски Яккабоғни намунали қишлоққа айлантириш қарори вилоят ҳокимлиги томонидан қабул қилинган. бу вазиятда вилоят ҳокимлиги, туман ҳокимлиги айбдор. Ҳукуматдан, давлатдан, қадрли халқимиздан, ҳурматли блогерлардан, ҳурматли журналистлардан, мазкур ҳолатдан жабр чеккан тадбиркордан юз, минг марталаб кечирим сўрайман ва уларга таъзим қиламан», — деди у.

Қашқадарё вилояти ҳокими мазкур масалада катта хатога йўл қўйганини тан олди.

«Биз учун бу хато… Агар бу мумкин бўлса, бунинг учун шароит ташкил этиилса… Вақт, ҳаёт ўзгарганини мен кўриб турибман. Эндиликда снос, демонтаж қилиш ва бузиш сиёсатидан бутунлай воз кечамиз. Буёғига барча билан алоҳида ишлаймиз, ҳар бир оила билан алоҳида шуғулланамиз, унинг имкониятлари, талаблари ва истакларини ўрганамиз. Бу одамлар ҳам яхши, тўкин ҳаётда яшашни исташади. Аммо биз уларнинг истакларига қарши чиқмай, уларнинг имкониятларини инобатга олган ҳолда уларга ёрдам беришимиз керак», — деди вилоят маъмурияти раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, қурилиш ишлари узоқ муддатни назарда тутувчи бош режага биноан амалга оширилиши зарур. Бундан кўзланган мақсад «мазкур объектлардан 5−6 авлоднинг фойдаланиши». Зафар Рўзиев бузиш ишлари қонунга биноан амалга оширилиши зарурлигини, келишув асосида бўлиши лозимлигини ва тадбиркорлар ва аҳолида мустақил баҳоловчини жалб этиш имконияти бўлиши кераклигини билдирди.