Баҳриддин Баҳодирович Валиев Тошкент прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Аввалроқ «Газета.uz» Тошкент прокурори Шерзод Облоқулов ҳамда пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани прокурори Тимур Нормухамедов лавозимидан четлаштирилгани тўғрисида хабар қилган эди.

Баҳриддин Валиев 2017 йил мартидан буён Бухоро вилояти прокурори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. У аввалроқ Тошкент прокурори сифатида ҳам иш олиб борган.