Ёши энг улуғ абитериент Тўхтамиш Султонов Сурхондарё вилояти Ангор тумани Давлат хизматлари маркази орқали олий таълим муассасаларига ҳужжат топширди.

80 ёшли отахон Тўхтамиш Самарқанд давлат университетининг Биологияни ўқитиш методикаси ҳамда Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг даволаш ва педиатрия иши йўналишини танлади.

«Шу кунларда Давлат хизматлари марказларида 24 соат куну-тун хизмат кўрсатиб келинмоқда. Бугунги кунга қадар ДХМлар орқали жами 102 678 нафар абитуриент ОТМга имтиҳонга кириш учун рўйхатдан ўтиб, улардан 49 307 нафари 2019 йил битирувчилари ва 53371 нафари олдинги йиллар битирувчилари», — дейилади Давлат хизматлари агентлиги хабарида.

Душанба, 15 июль — ОТМларга кириш учун ҳужжат топшириладиган охирги кун.