Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги Арис станцияси орқали ўтувчи барча поездлар ҳаракати тўлиқ тикланди, дея хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни Арисда ҳарбий ўқ-дорилар омборида портлаш содир бўлган эди. Хавфвсизлик мақсадларида «Казахстан темир жоли» компанияси поездлар, жумладан йўловчи поездлари ҳаракатини тўхтатиб қўйганэди.

Жумладан, Ўзбекистоннинг Олма Ота ва Россия шаҳарларига қатновчи саккизта поезд ҳаракати тўхтатилди. Айрим рейслар йўловчилари Тошкентга автобусларда етказилди.