Уфадан келаётган №382 темир йўл рейсининг барча йўловчилари 25 июнь куни Тошкентга автобусларда юборилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Олма Отадаги бош консулхонаси маълумотларига таяниб хабар қилди.

Бундан ташқари, Челябинск-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган ва Арис шаҳридаги ўқ-дорилар портлашларии оқибатида Туркистон шаҳрида тўхтатиб қўйилган «Россия темир йўллари"га қарашли 365-рейс йўловчилари «Жибек Жолй» — «Ғишт кўприк» назорат-ўтказиш пунктигача Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Акимати кўмагида, уй ёғига Тошкент шаҳригача эса «Ўзавтотранс» авбобусларида етказилди.

25 июнm куни кечаси Чимкент шаҳрида тўхтатиб қўйилган «Новосибирск-Тошкент» 370-термийўл рейсининг 264 нафар йўловчиларини Тошкент шаҳрига етказиш ишлари 26 июнm куни эрталаб давом эттирилди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонасига (тел.: +7−717−295−42−52) ёки Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +7−727−291−11−78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатди.