Душанба куни эрталаб Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳридаги ҳарбий қисм ҳудудидаги омборхона биносида ёнғин ҳарбий ўқ-дориларнинг портлашига сабаб бўлди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар қилди.

Шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилиниб, Арисидан уч йўналишда лагерлар ташкил этилиб, аҳолини эвакуация қилиш бошланди.

Ёнғинни бартараф этишга Туркистон вилояти ва Чимкент фавқулодда вазиятлар департаментлари ўт ўчириш бўлинмаларининг куч ва воситалари жалб қилинган.

Ҳодиса жойига Қозоғистон ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раиси Владимир Беккер ҳамда вилоят ҳокими Умирзак Шукеев етиб борган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев зудлик билан ҳодиса оқибатларини бартараф этишни топширди. «Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва портлаш сабабларини аниқлаш зарур», — деди у.

Жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.