Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида «Қурол тўғрисида"ги қонун маъқулланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қонунга мувофиқ, қуроллар мақсади ҳамда асосий параметрлари ва тавсифларига кўра фуқаровий қурол, хизмат қуроли ва жанговар қурол турларига бўлинади.

Фуқаровий ва хизмат қуроллари Миллий гвардия органларининг уч ойлик рухсатномалари асосида олиниши мумкин.