2019 йил 18 июнь куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи 30 ёшли М.Т. исмли аёл Чиғатой маҳалласида яшовчи 31 ёшли М.Н. исмли аёлнинг уйида ўзаро жанжал сабаб унга пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада М.Н. касалхонага ётқизилган. М.Т. ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.