18 июнь куни Хонободда Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўшинларига қарашли Қашқардарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисм ташкил этилганининг 70 йиллиги муносабати билан очиқ осмон остидаги музей очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

Байрам муносабати билан учувчилар томошабинлар учун ҳаво шоуси уюштирди. Унда Су-25 ва МиГ-29 каби қирувчи самолётлар «рақси» намойиш этилди. Болалар учун «Очиқ эшиклар куни» ўтказилиб, улар ҳарбий авиацион қисм фаолияти билан таништирилди.

Қирувчи самолётлар макетлари ҳамда ҳарбий учувчи ҳайкали сиймоси акс эттирилган музей доимий фаолият кўрсатади ва ташриф буюрувчилар учун очиқ.

Фото