АҚШнинг географик номлар бўйича кенгаши халқаро базадаги Украина пойтахтининг расмий номланишини Kiev ўрнига Kyiv этиб ўзгартириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Тузатиш тўғрисидаги илтимос билан Украинанинг АҚШдаги элчиси Валерий Чалий мурожаат қилди, Америка базаларидаги ўзгартишлар 17 июнь куни киритилади, дея хабар қилди УНИАН.

Эндиликда халқаро рейслар ва бутун дунёдаги аэропортлар, халқаро ташкилотлар айнан янги номни қўллайди.

«Эндиликда бизнинг фуқароларимиз дунёнинг ҳар қандай аэропортидан Украинанинг ҳақиқий пойтахти Kyiv`га учади, уларга совет Kiev`ига учиш таклиф қилинмайди», — деб ёзди Валерий Чалий ўзининг Facebook-саҳифасида.