Тошкент ҳокимияти амалдаги пойтахт гербининг «замонавийлаштирилган элементлар» билан янгиланган талқинини тақдим этди.

«Биз аввалги гербнинг баъзи элементларини замонавийлаштирдик. Агар эътибор берган бўлсангиз унга амалий жиҳатдан янгилик киритувчи бирор нарса қўшилмаган. Киритилган ўзгартириш Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурияти билан келишилган ва маъқулланган», — дейилади шаҳар маъмурияти хабарида.

Тошкентнинг амалдаги герби 1997 йилда тасдиқланган. Унинг муаллифлари — Саидолим Шарипов ва Жалон Умарбеков. Ҳозирги герб орқа фони мовий рангдаги айланадан иборат бўлиб, унинг ичида очилаётган дарвозалар, яшил дарахт, узум ва гуллар, тоғлар ва қуёш нурлари акс эттирилган. Юқори қисмига KUCH ADOLATDADIR сўзлари доирасимон шаклда туширилган.

Гербнинг аввалги кўриниши. Фото: Тошкент ҳокимиятининг Facebook-саҳифаси.

Ўтган йилнинг июлида пойтахт гербини ишлаб чиқиш бўйича очиқ танлов эълон қилинган эди. Танловга 118 нафар рассом ва дизайнерлардан 310 та иш келиб тушди. Танлов комиссиясининг фикрича, унда Юлия Затиловская ғолиб бўлди, бироқ уни ҳокимият тасдиқлаши керак эди. Пойтахт маъмуриятининг пайшанба куни хабар қилишича, «герб концепцияси» якунда қабул қилинмади.

Февралда Тошкент логотипи танлови ғолиби аниқланган эди. Ғолиб деб топилган MA’NO бренд агентлиги талқинида асосий белги очилаётган олтин дарвоза ва «Т» шаклини ҳосил қилувчи мусаффо осмондан иборат. Ҳокимия хабарида маъмурият ундан фойдаланиш имкониятларини ўрганаётгани маълум қилинади.