2019 йил 29 май куни «Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарор билан Наманган шаҳар А. Хўжаев кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар Наманган вилояти ҳокимлигига бепул берилди.

Мазкур бино ва иншоотлар негизида «IT park» мажмуаси ташкил этилади ҳамда унда «IT school» маркази жойлаштирилади.

Марказнинг асосий фаолият йўналиши ахборот технологиялари соҳасида рақобатдош маҳсулот ва хизматларни, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга шароит яратишдир.