Ўзбекистон термаси ва «Шаржа» жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Лонда операция қилинди, дея хабар қилди Ўзбекистон Футбол ассоциацияси матбуот хизмати.

Футболчи China Cup-2019 мусобақасида Хитой термаси билан ўйин вақтида оғир тан жароҳатини олган эди. Текширувлардан сўнг ўйинчининг болдири сингари ва тикланиш учун энг камида икки ой лозимлиги маълум бўлди.

Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли кечди, уни англиялик жарроҳ Марк Дэвис ўтказди. Эндиликда у қўшимча муолажалар орқали тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 25 март куни China Cup мусобақасида Хитойни мағлубиятга учратиб, учинчи ўринни қўлга киритди. Эктор Купер шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голга 35-дақиқада Элдор Шомуродов муаллифлик қилди.