11 апрель куни Тошкентда Финляндиянинг фахрий консулхонаси очилди. Очилиш маросимида Финляндия ТИВнинг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича давлат котиби ўринбосари Маркку Кейнянен ҳамда Финляндиянинг Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистондаги элчиси (қароргоҳи Хельсинкида) Мария Лиивала иштирок этди.

«Тошкентдаги фахрий консулхонанинг очилиши бизнинг иқтисодий ва маданий ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканимизни намоён этади», — деди Маркку Кейнянен Twitter орқали.

Алишер Жўраев Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консули бўлди, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ «Газета.uz"га.